“Ҳазорасп” ва “Циндао” эркин иқтисодий зоналари вакиллари онлайн-мулоқоти ўтказди

29.05.2020 11:12

ПЕК?Н, 29 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикасининг Хитойдаги элчихонаси кўмагида Хоразм вилоятидаги “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонаси ва Шаньдун провинциясидаги “Циндао” эркин савдо-иқтисодий зонаси маъмуриятлари ўртасида видеоконференция ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Шуҳрат Умиров.

 Унда мазкур эркин иқтисодий зоналар раҳбарлари, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Циндао шаҳар халқ ҳукумати ва мамлакатимиз дипломатик ваколатхонаси ходимлари иштирок этди.  

Онлайн-мулоқотда “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонасида чет эллик сармоядорлар учун яратилган қулайлик ва имтиёзлар хусусидаги батафсил маълумот  берилди. Шунингдек, ўзаро ҳамкорлик йўналишлари, биргаликда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Видеоконференция якуни бўйича томонлар “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонаси маъмурияти ходимлари малакасини ошириш ҳамда Хитойдаги эркин иқтисодий ҳудудлар фаолияти тажрибасини ўрганиш учун қисқа муддатли вебинар курслар ташкил этишга келишиб олди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, айни пайтда “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонасида умумий қиймати 306 миллион доллардан зиёд бўлган, жумладан, 266 миллион доллардан ортиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар эвазига 20 га яқин лойиҳа амалга оширилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net