“Global G.A.P.” халқаро сертификатининг жорий ҳолати ва имкониятларига бағишланган халқаро онлайн семинар ўтказилади

01.05.2020 18:52

ТОШКЕНТ, 1 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Қишлоқ хўжалигида қиймат занжирини ривожлантириш (АVC) лойиҳаси билан ҳамкорликда доирасида навбатдаги онлайн семинар ташкил қилинади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири «Ўзстандарт» агентлиги манбасига асосланиб.

Семинарда “Global G.A.P.” халқаро сертификатини олиш бўйича янги чоп этилган қўлланма тақдимоти бўлиб ўтади. Шунингдек, халқаро аудитор Ленур Эреджепов томонидан карантин даврида халқаро сертификатлаштириш ишларини бажариш ҳақида маълумотлар тақдим этилади.

Хабарда келтирилишича, видеоконференция жорий йилнинг 1 май куни соат 15:00 да бошланиши белгиланган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net