«Франция Ўзбекистон бизнес клуби» нотижорат уюшмаси филиали давлат рўйхатидан ўтказилди

01.02.2021 11:45

ТОШКЕНТ, 1 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан бош ташкилоти Францияда жойлашган «Франция Ўзбекистон бизнес клуби» нотижорат уюшмаси филиали давлат рўйхатидан ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мубхири.

Вазирлик хабарига кўра, филиалнинг асосий мақсад ва вазифалари  Ўзбекистон бозорида бевосита ёки билвосита иштирок этаётган ҳар қандай Франция компанияси ходимларини, шунингдек улар тайинлаган вакилларини ва улар билан боғлиқ ҳолда ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахсни ва бошқа давлат ёки хусусий ташкилотларни бирлаштириш ҳисобланади. Шунингдек, уюшма филиали клуб аъзолари ўртасида профессионал алмашиниш ва шахсий мулоқотга кўмаклашишга доир тадбирларни амалга оширади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net