Франция, Қатар, Япония компаниялар консорциуми Сирдарё вилоятида 1600 МВт қувватга эга бўлган иссиқлик электр станциясини қуриш бўйича халқ

19.11.2021 17:32

ТОШКЕНТ, 19 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида  (?ТСВ) бугун Сирдарё вилоятида 1600 МВт қувватга эга бўлган иссиқлик электр станциясини қуриш бўйича халқаро тендер натижалари эълон қилинди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

?ТСВ маълумотига кўра, дастлабки малака танловида Хитой, Жанубий Корея, Япония, Саудия Арабистони, БАА ва Франциядан 10 та компания иштирок этиб, улардан 8 таси ушбу танловдан муваффақиятли ўтди.

Талабгорларнинг тақдим этилган таклифларини баҳолаш натижаларига мувофиқ, Сирдарё вилоятидаги лойиҳа бўйича 2 та компания ва 1 та консорциумдан юборилган электр энергияси тарифлари тўғрисидаги молиявий таклифлар очилишига рухсат берилди. Булар «ACWA Power» ҳамда «Powerchina Resources Ltd» компаниялари, шунингдек, «EDF, Nebras Power, Sojitz Corporation» компаниялар консорциумидир.

«EDF, Nebras Power, Sojitz Corporation» (Франция, Қатар, Япония) компаниялар консорциуми ишлаб чиқариладиган 1 кВт/с электр энергия учун 3,367 АҚШ центига тенг бўлган тарифи билан иссиқлик электр станциясини қуриш бўйича халқаро тендер ғолиби деб эълон қилинди.

«Powerchina Resources Ltd» ишлаб чиқариладиган 1 кВт/с электр энергия учун 3,471 АҚШ центга тенг бўлган тарифи билан ушбу тендернинг захира ғолиби деб эълон қилинди.

?ссиқлик электр станцияси 2025 йилнинг ўртасида ишга туширилиши кутилмоқда. Электр станциясининг ишга туширилиши йилига 12 млрд. кВт/с электр энергиясини ишлаб чиқаришни таъминлайди.

Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши Ўзбекистонга электр энергияси ҳажмини ошириш мақсадларига эришишга, 1,5 миллион хонадонни қўшимча электр энергияси билан таъминлаш, шунингдек, қурилиш вақтида 1000 га яқин янги ҳамда станциядан фойдаланиш вақтида 50 та доимий иш ўрни яратишга имкон беради.

Халқаро молия корпорацияси иштирокидаги музокаралар чоғида Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида қурилиш майдончалари танлаб олинди.

Лойиҳани амалга оширишга жалб қилинаётган инвестициялар миқдори 1,2 млрд долларга баҳоланмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net