«Fitch Ratings» халқаро рейтинг агентлиги: изчил ислоҳотлар самарасида Ўзбекистоннинг институционал кўрсаткичлари тобора яхшиланмоқда

01.02.2021 11:47

ТОШКЕНТ, 1 февраль. /«Дунё» АА/. «Fitch Ratings» халқаро рейтинг агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг макроиқтисодий истиқболи ва банк секторига бағишланган вебинари ўтказилди,  деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Вебинарда 80 дан ортиқ хорижий инвестор, халқаро банклар ва ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Молия вазирлиги департаменти директори Жасур Каршибаев, «Fitch Ratings» халқаро рейтинг агентлиги вакиллари Эрик Ариспе ва Антон Лопатин томонидан Ўзбекистон Республикасидаги макроиқтисодий ҳолат, мамлакатимиз суверен кредит рейтинги ҳамда банк секторига бағишланган тақдимотлар ўтказилди.

Тақдимотларда қайд этилишича, 2020 йилда пандемия шароитига қарамасдан ялпи ички маҳсулотнинг 1,6%га ўсиши, йиллик инфляция даражасининг 2019 йил якунидаги 15,2%дан 11,1%гача пасайиши ҳамда фискал тақчилликнинг кескин ошиб кетишининг олди олиниши республикадаги барқарор макроиқтисодий вазиятни акс эттиради.

 Ўз навбатида, «Fitch Ratings» халқаро рейтинг агентлигининг катта директори Эрик Ариспе глобал инқироз ва мамлакатларнинг суверен кредит рейтинглари пасайтирилиши шароитларида Ўзбекистон Республикаси кредит рейтинги 2020 йилда “BB-” (Барқарор кутилма) даражада сақланиб қолинганлигини қуйидагилар билан изоҳлади:

- мамлакатнинг мустаҳкам ташқи ва фискал захиралари, жумладан, соф суверен хорижий активларнинг “BB” рейтингига эга мамлакатларга нисбатан юқорилиги;

- Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва ҳукумат ликвид активларининг мўътадил даражадалиги;

- давлат молияси ва ўсиш суръати барқарорлиги ва бошқалар.

Хусусан, Эрик Ариспе республикадаги иқтисодий ўсишнинг асосий омиллари сифатида ҳукумат томонидан тезкорлик билан инқирозга қарши кўрилган чора-тадбирлар, ташқи молиялаштиришнинг жалб этилганлиги ҳамда иқтисодиётнинг ўзига хос жиҳатлари билан изоҳлади.

«Fitch Ratings» халқаро рейтинг агентлигининг вакили томонидан макроиқтисодий балансни сақлаш мақсадида мувофиқлаштирилган фискал ва монетар сиёсатни амалга ошириш, жорий операциялар ҳисоби дефицитини асосан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар орқали молиялаштириш ҳамда иқтисодиётдаги кредитлаш ҳажмини  мўътадил даражада бўлишини таъминлаш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Сўнгги йилларда мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида мамлакатнинг институционал кўрсаткичларининг яхшиланаётганлиги қайд этилди.

Шу билан бирга, вебинарда Ўзбекистон банк секторининг 2020 йил якуни бўйича асосий молиявий кўрсаткичлари муҳокама қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net