Фэй Ютун: Ўзбекистон Президентининг халқаро савдо, логистика ва транспорт соҳаларига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш

05.11.2020 10:05

ПEК?Н, 5 ноябрь. /«Дунё» АА/. «Holley Technology Ltd.» компаниясининг халқаро масалалар бўйича бош директори Фэй Юйтун «Дунё» АА мухбирига давлатимиз раҳбарининг ?мпорт маҳсулотлари Учинчи Хитой халқаро кўргазмасининг очилиш маросимидаги нутқи тўғрисида интервью берди. У Ўзбекистон Марказий Осиёда, шу жумладан «Бир макон, бир йўл» лойиҳаси доирасидаги йўналишларда геостратегик мавқега эга эканини таъкидлади.

— Коронавирус пандемияси мамлакатларнинг, авваламбор, алоқа соҳасидаги ўзаро таъсирини кучайтиришнинг муҳимлигини, жаҳон иқтисодиётини рақамлаштиришни тезлаштириш ва замонавий IТ-технологияларни жорий этишнинг муҳимлигини кўрсатди, — деди Фэй Юйтун. — Шу муносабат билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг халқаро савдо, логистика ва транспорт соҳасиларига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш тўғрисидаги таклифи хитойлик тадбиркорлар ва Ўзбекистон билан бизнесни ривожлантирувчи компаниялар томонидан фаол қўллаб-қувватланмоқда. Шу билан бирга, халқаро миқёсда юқори сифатли савдо-иқтисодий муносабатларни ўрнатиш учун ахборот-коммуникация майдонидан ва турли хил электрон савдо майдончаларидан самарали фойдаланиш долзарб аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон раҳбариятининг оқилона ва очиқ инвестиция сиёсати, хорижий компаниялар учун яратилган қулай шарт-шароитлар Хитой корхоналарининг мамлакатга сармоя киритишга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

«Holley Technology Ltd.» ва унинг шўба корхоналари Ўзбекистон бозорида 15 йилдан бери фаолият юритади. Бугун биз мамлакатда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган инвестицияларимизни кўпайтириш истиқболларини фаол кўриб чиқаяпмиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net