Фарғонада мева-сабзавотчилик кластерлари 60 миллион долларлик маҳсулотни экспорт қилади

30.05.2020 10:55

ФАРҒОНА, 30 май. /«Дунё» АА/. Мева-сабзавотчиликка ихтисослашган Қува туманидаги кластерлар жорий йил 60 миллион долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини хорижга экспорт қилишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири «Фарғона ҳақиқати» газетаси манбасига асосланиб.

Фарғонада боғдорчиликда катта тажриба мактаби бор. Бу ерда етиштирилаётган ўрик, шафтоли, олхўри, нок, гилос, анжир, анор, беҳи, узум, помидор, бодринг, пиёз ва бошқа кўплаб мева-сабзавотлар бугун кўплаб давлатларга экспорт қилинмоқда.

Хусусан, Қува туманида 13 минг гектардан зиёд боғ ва сабзавот етиштириладиган майдонлар  бўлиб, жорий йилда 142,1 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш кўзда тутилган. Туманда 5 та мева-сабзавотчилик кластери ташкил этилди ва 2 минг 441 гектар ер майдонлари ажратиб берилди. Улар томонидан самарасиз боғ ва токзорлар ўрнида интенсив боғлар барпо этиляпти, мева-сабзавотларни қайта ишлаш ва экспортга йўналтиришга алоҳида эътибор қаратиляпти.

“Моҳларой” фермер хўжалиги бу борада истиқболли лойиҳани бажаришга киришди. Узумчилик ва кўчатчиликка ихтисослашган кластер корхонаси ташкил этилиб, 112,7 гектар фойдаланишдан чиқиб кетган ер майдонларини ўзлаштириш ишлари бошланган. Ҳозирга қадар 105 гектарда  янги токзорлар барпо этилиб, тўлиқ томчилатиб суғориш тизими жорий қилинди.

Узум плантацияси барпо этиш учун 1 миллиард 500 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарф этилиб, 100 та янги иш ўрни яратилди. Бундан ташқари, 20 нафар ишсиз ёшлар ва 3 нафар коронавирус пандемияси оқибатида фаолияти тўхтатилган тадбиркорга 1 гектардан майдон ажратиб берилди.

Тумандаги “Ҳотамбой ?броҳимбой” фермер хўжалиги мева-сабзавот етиштиришда илғорлардан бири ҳисобланади. Жорий йилда 28 гектар майдонда анорзор ташкил қилинди. 6 гектар боғда эса гилос пишган бўлиб, 50 тонна маҳсулот экспорт қилинди. Бундан ташқари, хўжаликда пиёз, қулупнай, помидор каби маҳсулотлар ҳам парваришланмоқда.

— Дастлаб иш бошлаганимизда Акбаробод адирларида боғ яратиб бўлмаса керак, деб ўйлаганмиз, — дейди фермер хўжалиги бошлиғи ?смоилжон Умрзоқов. — Албатта меҳнат туфайли барча нарсага эришиш мумкин. Мана шу мева-сабзавотлар етиштирилаётган боғ ва майдонлар бунинг исботи. Жорий йилда кластер корхонасини ҳам ташкил қилдик. 30 та фермер хўжалиги бириктирилган бўлиб, ҳосилдорликни ошириш ҳаракатидамиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net