«Фарғона водийсида жиноят ва хавфсизлик бошқаруви» қўшма лойиҳасининг самарадорлиги таҳлил қилинди

25.06.2020 17:04

ТОШКЕНТ, 25 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси билан ҳамкорликда «Фарғона водийсида жиноят ва хавфсизлик бошқаруви» мавзусида видеоконференция ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Бош прокуратура манбасига асосланиб.

Онлайн конференцияда ҳудудий прокуратура вакиллари, Бош прокуратура Академияси профессор-ўқитувчилари ҳамда халқаро ва миллий даражадаги экспертлар иштирок этди.

Учрашувда мазкур тадқиқотни ташкил этиш ва амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Шу билан бирга, ушбу мавзуга оид бошқа давлатларда амалга оширилган тадқиқотлар, қўлланилган усуллар, ўрганиш натижалари каби ижобий тажрибалар борасидаги тадқиқотлар тақдимоти ўтказилди.

Халқаро экспертлар фикрига кўра, мазкур тадқиқот натижалари таҳлили мамлакатда жабрланувчилар билан ишлаш тизимини янги сифат босқичига олиб чиқишга хизмат қилади.

Учрашув давомида лойиҳани амалга ошириш борасида концептуал масалалар келишиб олинди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net