Фарғона вилоятининг 2021-2022 йилга мўлжалланган ҳудудий инвестицион дастури тайёрланмоқда

01.02.2021 11:39

ТОШКЕНТ, 1 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов бошчилигидаги ҳамда вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳи 28 январдан бошлаб Фарғона вилояти ҳудудий инвестиция дастурини шакллантириш ва вилоятнинг саноат ва иқтисодий салоҳиятини ошириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш борасида фаолият олиб бормоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълум қилишича, ишчи гуруҳи жойларга чиққан ҳолда аҳоли ва тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилиш орқали вилоятнинг барча 19 туман ва шаҳарлари кесимида «иқтисодий ўсиш нуқталари»ни ишга солган ҳолда инвестиция ва саноат фаолиятини рағбатлантириш учун мавжуд бўлган ва қўшимча захираларни чуқур таҳлил қилиб бормоқда.

Шунингдек, ишчи гуруҳи аъзолари томонидан вилоятда фаолият юритаётган барча саноат объектларининг жорий ҳолати ҳам ўрганилмоқда ва муаммоли масалалар аниқланиб, қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқда. Кўрилаётган чоралар фаолият кўрсатаётган корхоналарни максимал ишлаб чиқариш қувватига олиб чиқиш билан бирга, маҳсулотлар ҳажмини кўпайтириш ва турларини кенгайтиришни рағбатлантиришга қаратилган.

Вилоятда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини юқори иқтисодий самарага эга бўлган янги йирик инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали кўпайтириш вазифаси қўйилган. Бу, ўз навбатида, юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳажмини сезиларли даражада ошириш, экспорт салоҳиятини юксалтириш ва янги иш ўринлари яратишни назарда тутади. Алоҳида товар ва хом ашё занжирлари доирасида ўзаро боғланган ишлаб чиқарувчилар ўртасида кооперация алоқаларини ўрнатиш орқали тегишли тармоқларни ривожлантириш шарт-шароитларини шакллантириш истиқболлари қайд этилган.

Бундан ташқари, жойларга амалга оширилаётган сафарлар давомида маҳаллалар раислари билан учрашувлар ташкил этилиб, улар билан «Маҳалла раиси – ислоҳотчи» янги ташаббуси доирасида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рағбатлантиришнинг тамойилларини тушунтириш бўйича манзилли ишлар олиб борилмоқда. Ташаббус маҳалла раисларининг давлат органлари ва тижорат банклари билан яқин ҳамкорлик қилиш ҳамда камбағалликни қисқартириш ва янги иш ўринлари яратиш, қишлоқ хўжалиги, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш, шунингдек, аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш бўйича амалий тадбирларда иштирок этиш даражасини оширишни назарда тутади.

?шчи гуруҳи келгуси ҳафта давомида вилоятда ўз ишини давом эттиради. Натижалари бўйича Фарғона вилоятининг 2021–2022 йилларга мўлжалланган ҳудудий инвестиция дастури шакллантирилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net