ФАО Бош директори ўринбосари: Ўзбекистон Президенти нутқи концептуал, тизимли ва дастурий хусусиятга эга

25.09.2020 14:53

Р?М, 25 сентябрь. /«Дунё» АА/. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош директори ўринбосари, ФАОнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили Владимир Рахманин «Дунё» ахборот агентлиги мухбирига берган интервьюсида давлатимиз раҳбарининг БМТ саммитида илгари сурган ташаббуслари аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди.

– Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йилда биринчи бор БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида Ўзбекистон раҳбари сифатида сўзга чиққан ва қатор ташаббуслар илгари сурганди. Қайд этиш жоиз, ўшанда Президент ташаббуслари жаҳон ҳамжамияти томонидан кенг қўллаб-қувватланди ва амалга оширилди. Хусусан, “Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш”, "Маърифат ва диний бағрикенглик" махсус резолюциялари қабул қилинди, шунингдек, Оролбўйи минтақаси учун БМТ махсус дастури ва БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияси лойиҳалари ишлаб чиқилди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясидаги нутқи ҳам концептуаллиги, изчиллиги ва дастурий характерга эга эканини қайд этишни истардим. Ўзбекистон раҳбари мамлакат ташқи сиёсатда минтақа давлатлари билан ўзаро ҳамкорликка устувор аҳамият бериши, умумий фаровонлик йўлида муҳим ҳаракатларни амалга оширишга тайёрлигини таъкидлади.

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг мунтазамлик касб этган Маслаҳат учрашувлари натижасида ФАО Ўзбекистон томони билан ҳамкорликда 2020 йил 19 май ойида беш давлат қишлоқ хўжалиги вазирларининг биринчи виртуал учрашувини ўтказишга муваффақ бўлди. Бу ҳамкорликнинг янги шаклига асос солди.

ФАО, ЕТТБ, Евроосиё тараққиёт банки, Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси, ?слом тараққиёт банки ва Жаҳон банки вакиллари учрашувbда COVID-19 пандемияси пайтида минтақада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, тарихда биринчи марта 2020 йил 2-4 ноябрь кунлари Марказий Осиё давлати – Ўзбекистон ФАОнинг муҳим таркибий қарорлари қабул қилинадиган органларидан бири – Европа учун минтақавий конференция сессиясига раислик қилади. ?шончим комилки, ушбу тадбир мамлакатингиз ва минтақа учун ҳамкорликнинг янги марралари ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш дастурини белгилаш нуқтаи назаридан аҳамиятли бўлади.

Таъкидлаш жоиз, ФАО бугунги кунда Ўзбекистонда барча соҳаларда, хусусан, энг йирик – Ўзбекистон иқтисодиётининг 34 фоизини ташкил этадиган қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардан яхши хабардор ва уларни мамнуният билан қабул қилади.

Президент Шавкат Мирзиёев БМТ минбаридан туриб Ҳаракатлар стратегияси БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига мувофиқ эканини дунё ҳамжамиятига маълум қилди.

Ушбу Стратегиянинг устувор йўналишларидан бири қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва ривожлантиришдир. ФАО ушбу стратегияни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон билан қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бошқа давлат муассасаларини стратегик қўллаб-қувватлаш, озиқ-овқат таъминоти занжирини ривожлантириш ва бозорга кириш ҳамда табиий ресурсларни барқарор бошқариш, иқлим ўзгариши ва биохилма-хилликни сақлаш бўйича йўналишларда ҳамкорлик қилмоқда.

Шу муносабат билан, ФАОнинг Ўзбекистондаги экспертлари мамлакатнинг 2020-2030 йилларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича биринчи стратегиясини, шунингдек, Балиқчиликни ривожлантириш миллий стратегиясини ишлаб чиқишни фаол қўллаб-қувватлади.

Ўзбекистон раҳбари БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида эътибор қаратган яна бир муҳим мавзу – Орол денгизидир. Ушбу чақириққа жавобан ФАО Қорақалпоғистонда фермер ва деҳқон хўжаликлари учун мевали дарахтлар, узум кўчатларини кўпайтиришга хизмат қиладиган "Бир миллион дарахт" акциясини муваффақиятли амалга ошириш бўйича кўп томонлама англашув меморандумига қўшилди.

Биз юқорида қайд этилган масалалар доирасида қишлоқ хўжалиги стратегияси бўйича Глобал атроф-муҳит жамғармаси кўмагида ишлаб чиқилаётган Қишлоқ хўжалиги билимлари ва инновациялар тизимини амалга оширишга катта аҳамият берамиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net