Европада жойлашган халқаро ташкилотлар ва хусусий секторда фаолият кўрсатаётган ватандошлар билан мулоқот ўтказилди

02.06.2020 13:40

БРЮССЕЛЬ, 2 июнь. /«Дунё» АА/. Европада жойлашган халқаро ташкилотлар — Жаҳон божхона ташкилоти, Энергия хартияси котибияти, турли компания ҳамда университетларда фаолият кўрсатаётган ватандошлар иштирокида Ўзбекистон ва Бенилюкс мамлакатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий алоқаларни ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди, дея хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Брюсселдаги элчихонаси томонидан ташкил этилган тадбирда республикага хорижий инвестицияларни жалб қилиш, ватандошларнинг ушбу жараёнга кўмаклашиш имкониятлари, шу жумладан, Ўзбекистон ва Европа корхоналари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш, илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчиси Д.Ҳакимов тадбир қатнашчиларига давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган инвестиция ва экспорт сиёсати, инвесторларга тақдим этилган ҳуқуқий кафолатлар, коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга салбий таъсирини юмшатиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берди. ?штирокчилар мамлакат иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва уларни амалга ошириш жараёнларида иштирок этиш, ушбу йўналишда маслаҳатлар беришга чақирилди. Европада Ўзбекистоннинг манфаатларини илгари суришда уларнинг тажрибаси ва роли муҳимлиги таъкидланди.

Мунозаралар чоғида «Batenborch»  хусусий компанияси директори A.Суворов замонавий билим ва технологияларни изчил ўзлаштирадиган компанияларнинг бизнес лойиҳалари устида ишлайдиган хорижий инвесторларни Ўзбекистонга жалб қилиш муҳим роль ўйнашини айтиб ўтди. У Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ёш тадбиркорларни Европа стандартларига мувофиқ тайёрлаш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Хусусий тадбиркор Д.?замова Ўзбекистонда  ишбилармонлар савдо-иқтисодий соҳада фаолият юритиши учун кенг имкониятлар мавжудлигини таъкидлади. Унинг фикрига кўра, мамлакатнинг мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотлари Европа савдо марказларида сотилаётган хорижий товарлар билан муносиб рақобатлаша олади.

Форум амалий ва интерфаол руҳда ўтди. ?штирокчилар бундай тадбирларнинг мунтазам равишда ўтказиб туришга келишиб олди. Бундай мулоқотлар ўзаро фикр ва тажриба алмашиш, Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ҳақида хорижлик тадбиркорларни хабардор қилиш, шунингдек, мамлакатимизнинг инвестициявий имкониятларини кенг тарғиб қилиш учун қулай майдонча бўлиб хизмат қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net