Европа ?ттифоқи ва ЮНEСКО 2021 йил учун Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича йўл харитасини тақдим этди

23.02.2021 15:26

ТОШКЕНТ, 23 февраль. /“Дунё” АА/. Бугун Европа ?ттифоқи томонидан молиялаштирилаётган ва ЮНEСКО томонидан амалга оширилаётган “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида ишга жойлашиш кўникмаларини ривожлантириш” лойиҳаси бошқарув қўмитасининг учрашуви видеоконференция шаклида бўлиб ўтди, деб хабар қилади «Дунё» АА мухбири ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маълумотига таяниб.

Европа ?ттифоқи томонидан 9,6 миллион евро миқдоридаги маблағ билан молиялаштирилаётган ушбу лойиҳа Ўзбекистон ҳукумати ва ЮНEСКО томонидан 2020 йил 28 июль куни йўлга қўйилган.

Лойиҳа фаолияти Ўзбекистоннинг танланган тўртта ҳудудидаги (Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Сурхондарё вилоятлари) қишлоқ хўжалиги ва ирригацияда малака ошириш тизимини яхшилашга йўналтирилган. Масалан, 2021 йил январь ойида лойиҳа доирасида миллий семинар ўтказилди ва унда танланган тўртта ҳудуд қишлоқ хўжалиги ва ирригациясидаги кўникмаларнинг ривожланиш ҳолатининг таҳлили ва талаб баҳоларининг дастлабки натижалари тақдим этилди.

ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ян Ҳладик бошқарув қўмитаси – бу лойиҳанинг мустаҳкам сиёсий ва стратегик тавсияларни ва содиқликни ҳамда қизиқувчи миллий томонларнинг иштирокини таъминловчи юқори бошқарув органи эканини қайд этди.

Ҳукумат аъзолари, илмий доиралар ва профессионал ассоциация раҳбарлари ҳамда бошқа вакиллардан иборат бўлган бошқарув қўмитасининг учрашуви давомида лойиҳанинг 2021 йилга мўлжалланган “йўл харитаси” муҳокама қилинди.

“Қишлоқ хўжалигидаги профессионал таълим ва ўқитиш тизимини ислоҳ қилиш, донор ташкилотларнинг техник ёрдами ва тажрибасида жуда фойдали бўладиган энг муҳим йўналиш ҳисобланади. Мазкур қўшма дастур, кўникмаларни ривожлантириш нуқтаи назаридан 2017-2021-йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси, шунингдек, “Сифатли таълим”, “Гендер тенглигига эришиш ва хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш”, “Муносиб меҳнат ва иқтисодий ўсиш” каби барқарор ривожланиш мақсадлари билан мувофиқлаштирилган”, - дея қайд этди Европа ?ттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси бўлим раҳбари Француа Бежо.

Шуни таъкидлаш   жоизки, “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида ишга жойлашиш кўникмаларини ривожлантириш” лойиҳаси ишга жойлашиш имкониятини яхшилаш ҳисобига, қишлоқ ҳудудларидаги ҳаёт даражасини оширишга йўналтирилган.  

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net