Европа инвeстиция банки Ўзбeкистонни пандeмиянинг иқтисодий оқибатлари билан қарши курашишда қўллаб-қувватлайди

24.04.2020 14:28

ТОШКЕНТ, 24 апрель. /«Дунё» АА/. ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Европа инвестиция банки (Е?Б) вице-президенти Л.Павлова билан видеоконференция бўлиб ўтди, деб хабар қидмлқда “Дунё” АА мухбири ?ТСВ матбуот хизматигага таяниб.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ҳукумати томонидан коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш, шунингдек, глобал инқироз ҳодисаларининг миллий иқтисодиётга ва мамлакат аҳолиси фаровонлигига таъсирини камайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Банк раҳбарияти фуқаролар ва тадбиркорлар пандемия шароитида, хусусан, иқтисодий барқарорлик ва аҳоли  хавфсизлигини таъминлашга қаратилган кенг кўламли тадбирларни молиялаштириш учун ?нқирозга қарши фондини ташкил этиш орқали, давлат томонидан ўз вақтида ва самарали қўллаб-қувватланганлигини юқори баҳолади.

Е?Б вице-президенти банк раҳбарияти Ўзбекистон томонининг сўровини кўриб чиқиб, пандемия ва унинг иқтисодий оқибатларига қарши курашда Ўзбекистонга молиявий кўмак  кўрсатишга қарор қилганлигини таъкидлади, шу сабабли Е?Б миллий соғлиқни сақлаш тизимини қўллаб-қувватлаш учун 50 миллион евро ажратади, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, экспортчилар ҳамда кичик ва ўрта корхоналарни молиялаштириш учун Ўзбекистон тижорат банкларига 80 миллион Евро миқдоридаги кредит линияларини очади.

Шунингдек, видеоконференция доирасида Ўзбекистонда Е?Б лойиҳалари портфелини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар ва ҳамкорликни янада кенгайтириш чоралари муҳокама қилинди.

Яқин келажакда Банкнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар портфелини 500 миллион еврога етказиш мақсадида янги инвестиция лойиҳаларини биргаликда ишлаб чиқиш тўғрисида келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net