Эртага Марказий Осиё халқаро институтида 2021 йил августидан кейинги Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик масалаларига бағишланган халқа

13.12.2021 11:08

ТОШКЕНТ, 13 декабрь. /«Дунё» АА/. Эртага Марказий Осиё халқаро институти (МОХ?)да 2021 йил августидан кейинги Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик масалаларига бағишланган халқаро анжуман ўтказилади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир МОХ?, А.Горчаков номидаги жамоатчилик дипломатиясини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва “Марказий Осиё мактаби” жамғармасининг илмий-маърифий дастури томонидан ташкил этилади.

Учта шўъба сессияси доирасида экспертлар ва анжуман қатнашчилари Марказий Осиё минтақасининг геосиёсий харитадаги ролини таҳлил этади, Афғонистондаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда минтақавий хавфсизликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилади ҳамда  Марказий Осиё истиқболларига илмий назар ташлайди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net