ЕО?? билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ишчи гуруҳининг «Йўл харитаси» муҳокама қилинди

25.01.2021 13:19

ТОШКЕНТ, 25 январь. /«Дунё» АА/. Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш масаласини ўрганишни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламентнинг қуйи палатаси манбасига кўра, йиғилишда ишчи гуруҳ раҳбари Акмал Саидов, ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мазкур ишчи гуруҳининг мақсади ЕО??га аъзоликнинг ижобий ва салбий жиҳатларини чуқур таҳлил қилиш, миллий иқтисодиётга таъсирини ўрганиш, бошқа халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик истиқболларига ўзаро боғлиқлигини ҳар томонлама кўриб чиқишдан иборат.

Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатномада илгари сурилган  2021 йилда Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласини ўрганишни ташкил этиш, Ўзбекистоннинг ЕО??га кузатувчи мақомида ушбу миинтақавий тузилманинг кенг имкониятларидан ҳар томонлама фойдаланиш йўлларини қидириш хусусида сўз юритилди.

Мулоқотда иштирокчилар Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи мақомини олгани ҳамда ушбу ташкилотга аъзо бўлган давлатлар бозорларида тўлақонли иштирок этиши учун ҳамкорликнинг ҳуқуқий тартибга солиш механизмларини чуқур ўрганиш, миллий техник тартибга солиш меъёрларини ЕО?? талабларига мослаштириш бўйича ишларни жадаллаштириш зарурлигини билдирди.

 Тадбирда ЕО?? билан Ўзбекистон ўртасида ҳамкорлик ишларини самарали ташкил этиш мақсадида 2021 йилга мўлжалланган «Йўл харитаси» лойиҳаси атрофлича муҳокама қилиниб, тасдиқланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net