Энергетика вазирлигида Сингапур савдо ва саноат катта давлат вазири билан учрашув ўтказилди

10.02.2020 13:36

ТОШКЕНТ, 10 февраль. /«Дунё» АА./ Ўзбекистон Энергетика вазирлигида Сингапур савдо ва саноат катта давлат вазири Кун Ко По бошчилигидаги делегация билан музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири. 

Тадбирда, шунингдек, «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти вакиллари ҳам қатнашди.

Томонлар Ўзбекистонда Сингапур компаниялари иштирокида турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилди.

Бугун «?ндорама» компанияси билан ҳамкорликда «Қўқон суперфосфат заводи» АЖни модернизация қилиш ва мавжуд қувватларни кенгайтириш бўйича лойиҳани амалга оширилмоқда. Сингапур компаниясининг инвестициявий мажбуриятлари 67 миллион долларни ташкил этади. Биринчи босқичда суперфосфат ишлаб чиқариш қувватларини 350 минг тоннага етказиш, иккинчи босқичда – завод томонидан ўғитларнинг янги турларини ишлаб чиқариш концепциясини тайёрлаш режалаштирилган.

Шунингдек «?ндорама» компанияси пахтачилик-тўқимачилик соҳасига фаол инвестициялар йўналтирмоқда ва бошқа истиқболли лойиҳаларда иштирок этиш масалаларини ўрганмоқда. 

Сингапур томони ушбу мамлакат хусусий бизнеси вакиллари Ўзбекистонда қуёш электростанцияларини бунёд этиш лойиҳаларида катта қизиқиш билдираётганини таъкидлади. 

Музокаралар доирасида энергетика ва кимё тармоғида истиқболли лойиҳалар амалга ошириш, хусусийлаштириш объектларини ўрганиш, шунингдек Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни ташқи бозорда сотиш бўйича ҳамкорликка оид келишувларга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net