Энергетика вазирлигида Aфғонистон Президенти Администрацияси раҳбари билан ҳамкорликдаги лойиҳаларни тезлаштириш масалалари муҳокама қ

02.02.2021 13:35

ТОШКЕНТ, 2 февраль. /«Дунё» АА/. Кеча энергетика вазири Aлишер Султонов Aфғонистон Президенти Администрацияси раҳбари Муҳаммад Шокир Коргар билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Вазирлик маълумотига кўра, учрашув Афғонистон делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида бўлиб ўтди.

Aфғонистон томони Ўзбекистонга электр таъминотини ўрнатишда кўрсатаётган доимий ёрдами, шунингдек, чегара савдосини ривожлантириш ва Aфғонистон фуқароларининг Ўзбекистонда олий маълумот олишлари учун шарт-шароитлар яратиш бўйича олиб борилаётган тизимли ишлар учун самимий миннатдорлик билдирди.

Шунингдек, меҳмонлар ўз ҳудудида 500 кВ кучланишли «Сурхон-Пули-Хумри» электр узатиш тармоғини қуриш лойиҳаси доирасида иш олиб бориш учун барча зарур чораларни кўришини таъкидлади.

Мулоқот давомида Шокир Коргар Ўзбекистоннинг энергетика тармоғида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга қаратилган ислоҳотларни юқори баҳолади. Бунинг дастлабки натижаларидан бири сифатида Сирдарё вилоятида Саудия Aрабистонининг «ACWA Power» компанияси томонидан янги иссиқлик электр станциясини қуриш бўйича ишларнинг бошланганини алоҳида қайд этди.

Музокаралар якунида ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш жараёнини тезлаштириш тўғрисида келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net