Энергетика вазирлиги: Тошкент вилоятида Жанубий Корея билан ҳамкорликда кичик фотоэлектр станцияси қурилади

20.01.2021 10:43

ТОШКЕНТ, 20 январь. /«Дунё» АА/. Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида  40 кВт қувватга эга кичик фотоэлектр станциясини қуриш ишлари бошланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати маълумотига кўра, фотоэлектр станцияси «Нурли замин» МФЙ ҳудудида барпо этилмоқда.

Лойиҳа Энергетика вазирлиги томонидан Жанубий Корея энергетика агентлигининг (КЭА) беғараз маблағлари ҳисобига «Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» АЖ базасида қурилмоқда.

Ушбу йирик лойиҳа давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 22 августдаги «?қтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш  доирасидаги навбатдаги  қадамдир.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net