Энергетика вазирлиги Марказий Осиё ва Қозоғистонни боғловчи ягона энергетик тизимида кузатилган узилишлар бўйича баёнот берди

06.01.2021 09:52

ТОШКЕНТ, 6 январь. /«Дунё» АА/. Энергетика вазирлиги Марказий Осиё ва Қозоғистонни боғловчи ягона энергетик тизимининг электр узатиш тармоқларида режадан ташқари содир бўлган узилишлар юзасидан расмий баёнот берди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Марказий Осиё ва Қозоғистонни боғловчи ягона энергетик тизимининг электр узатиш тармоқларида режадан ташқари содир бўлган узилишлар сабабли аварияга қарши автоматика ишлаган.

Энергетик қурилмаларга шикаст етмаслик учун ускунанинг технологик ҳимояси автоматик равишда ишлаган ва айрим  электр станциялардаги энергоблоклар ўчирилди. Хусусан:

Тўрақўрғон ?ЭСда қуввати 750 МВт дан 500 МВт гача,

Тахиатош ?ЭСда 280 МВт дан 150 МВт гача,

Навоий ?ЭСда 450 МВт дан 230 МВт гача,

Тошкент ?ЭСда 370 МВт дан 180 МВт гача қувват камайган.

Шунингдек, Талимаржон ?ЭСнинг умумий қуввати 900 МВт бўлган иккита БГҚлари ўчирилди.

Айни пайтда Талимаржон ?ЭСда қурилмаларни ишга тушириш жараёни амалга оширилмоқда, қолган электр станцияларда иш режими қайта тикланган.

Мазкур ўчиш ҳолатнинг сабаблари ўрганилмоқда.

Яқин соатларда электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилади. Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз», дейилади  вазирлик баёнотида.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net