Энергетика вазирлиги 14 январь куни истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва 15 январ

16.01.2021 12:32

ТОШКЕНТ, 16 январь. «Дунё» АА/. Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, 14 январь куни иссиқлик электр ва гидроэлектр станциялари орқали 213 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Шундан республика истеъмолчиларига 205 миллион 500 минг киловатт соат электр энергияси, 101 миллион 103  минг куб метр табиий, 1 минг 937 тонна суюлтирилган газ ва  11 минг 972 тонна кўмир маҳсулотлари етказиб берилган.

Тошкент ?ЭСда  2,10-сон энергоблокларда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Пойтахтимизнинг Сергели туманида 14 январь куни соат 11:00-16:00 вақт оралиғида «Қум ариқ» МФЙдаги кириш кўчаларидаги электрон газ ҳисоблич ускуналарини Давлат қиёслов кўригидан ўтказиш ишлари олиб борилди. Шу сабабли ушбу ҳудуддаги 298 та  аҳоли хонадонларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.  

Тошкент шаҳар Олмазор туманида 14 январь куни соат 11:00-17:00 вақт оралиғида тумандаги Шумилов кўчасида жойлашган ўрта босимли ер усти газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилди. Таъмирлаш ишлари олиб борилаётган вақтда ушбу ҳудуддаги аҳоли хонадонларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланди.

Қарши шаҳрида 14 январь куни таъмирлаш гуруҳлари Буюк Турон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи юқори босимли газ қувуридаги носозликларни зудлик билан бартараф этди. Шу муносабат билан соат 15:00дан 17:00гача Буюк Турон, Темирйўлчи, Орол ва Худойзот маҳаллаларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. Таъмирлаш ишларидан кейин газ таъминоти тўлиқ  қайта тикланди.

Шунингдек, 14 январь куни “Зил” русумли юк машинаси билан содир бўлган авария натижасида Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги жами 700 та уй газ таъминотисиз қолди. Фавқулодда вазият муносабати билан соат 16:30да табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилган. Авария ишлари тугаллангандан сўнг барча истеъмолчилар огоҳлантирилиб, табиий газ таъминоти  қайта тикланиши маълум қилинган.

Кеча, 15 январь куни Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманидаги юқори босимли газ қувурини таъмирлаш ишлари муносабати билан соат 13:00 дан 15:00 гача 4 минг 695 та хонадон ва 85 та улгуржи истеъмолчига табиий газ етказиб бериш тўхтатилди. Таъмирлашдан сўнг газ таъминоти тўлиқ тикланган.

Бундан ташқари, 15 январь куни Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги Учсада фуқаролар йиғини, Соҳил кўчаси бўйлаб ва Зангиота туманининг Назарбек ҳудудида жойлашган Фаробий ва Қиргузар маҳаллалари орқали ўтадиган газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилди. Шу муносабат билан, Учсада маҳалласининг 70 та хонадонига табиий газ етказиб бериш соат 09:00 дан 17:00 гача, шунингдек, 13:00 дан 17:00 гача Фаробий ва Қиргузар маҳаллаларидаги 400 хонадонда вақтинча тўхтатилди. Таъмирлашдан сўнг газ таъминоти тикланди.

Шунингдек, кеча Қарши шаҳрида 15:00 дан 17:00 гача Шайхала тумани ҳудудидан ўтувчи юқори босимли газ қувурида пайвандлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Қарши Равоқ, Узуннаво, Тоғманғит, Обидида Шайхали, Гулистон ва Кўчкак маҳаллаларига табиий газ этказиб бериш тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари якунланганидан сўнг газ таъминоти тикланди.

Энергетика вазирлиги энергия таъминоти билан боғлиқ барча масалалар бўйича 1154 қисқа рақамига ва газ таъминоти бўйича 1104 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net