Энергетика вазири Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан мамлакат ёқилғи-энергетика комплексини янада ри

14.01.2021 11:36

ТОШКЕНТ, 14 январь. /«Дунё» АА/Бугун Ташқи ишлар вазирлиги биносида Ўзбекистон Энергетика вазири Алишер Султанов ва  мамлакатимиз дипломатик ваколатхоналари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

Вазир республика ёқилғи-энергетика саноатини, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокида ривожлантиришнинг долзарб устувор йўналишлари ва режалари, шунингдек, очилаётган янги имкониятлар, шу жумладан қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасидаги ишлар ҳақида ахбаорот берди.

?нвестиция лойиҳаларини, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳаларни самарали амалга ошириш механизмлари тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди. Шунингдек, хорижий компаниялар билан ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари кўрсатиб ўтилди.

Вазир Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари раҳбарларига хорижий инвесторлар ва шерикларни жалб қилишда кўрсатган ёрдамлари учун миннатдорлик билдирди. Хусусан, БААдан «Masdar» ва Саудия Арабистонидан «ACWA Power»  каби йирик халқаро компаниялар билан муваффақиятли ҳамкорлик қайд этилди.

Учрашувда, шунингдек, вазир ва дипломатлар ўртасида соҳага оид  қисқа савол-жавоблар бўлиб ўтди. Мулоқот якунида мамлакат ёқилғи-энергетика мажмуасини ривожлантиришни янада қўллаб қувватлаш ва  самарали ёрдам бериш мақсадида  ўзаро ҳамкорлик форматлари тўғрисида келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net