Экспортчилар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш Республика штабининг фаолияти тўғрисида тезкор маълумот

25.05.2020 16:00

ТОШКЕНТ, 25 май. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг 16 мартидан бошлаб ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида коронавирус пандимиясининг салбий оқибатлари туфайли корхоналар дуч келаётган муаммоларни тезкор аниқлаш ва уларни ҳал қилиш орқали экспортчилар ҳамда тадбиркорларнинг барқарор фаолиятини таъминлаш бўйича экспортчилар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш Республика штаби  фаолият кўрсатмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ?ТСВ манбасига асосланиб.

2020 йилнинг 22 май ҳолатига кўра штабга, кредит ресурсларини ажратиш, мавжуд кредитлар бўйича фоиз тўловларини узайтириш, илгари тўланган ҚҚС миқдорларини тезкор равишда қайтариш, технологик ускуналарни ўрнатиш ва ишга тушириш учун чет эллик мутахассисларни жалб қилиш, божхона ҳужжатларини тайёрлашда ёрдам бериш, транспорт воситаларини карантин шароитида мамлакат бўйлаб ҳаракатланишига рухсат бериш, янги хорижий ҳамкорлар ва мижозларни қидириш ҳамда халқаро сертификатларни олиш бўйича 505 та мурожаат келиб тушди.

Штаб томонидан 413 та мурожаат бўйича ўрганишлар олиб борилди. Натижада барча масалалар тегишли давлат органлари ва тижорат банкларини жалб қилган ҳолда тезкорлик билан ҳал этилди. Ҳозирги вақтда 92 та ариза кўриб чиқилмоқда.

Экспорт фаолияти билан шуғулланувчи компаниялардан экспорт фаолиятига тўсқинлик қилувчи масалалар ва муаммоларни ҳал этилиши зарур бўлган ҳолларда тегишли штабларга мурожаат қилиш сўралади.

Алоқа учун телефон рақамлари:

а) Республика штаби:

?шонч телефони: 71 238 52 52

Электрон манзил: info@mift.uz

 

б) Ҳудудий штаблар:

Қорақалпоғистон Республикаси – 61 222 77 71;

Андижон вилояти – 74 223 24 29;

Бухоро вилояти – 65 221 55 53, 65 221 54 91;

Жиззах вилояти – 72 226 56 27;

Қашқадарё вилояти – 75 221 08 45;

Навоий вилояти – 79 223 72 75;

Наманган вилояти – 69 227 79 75;

Самарқанд вилояти – 66 230 48 52, 66 230 48 48, 66 230 48 41;

Сурхондарё вилояти – 76 223 31 14;

Сирдарё вилояти – – 67 225 36 65, 67 225 12 01;

Тошкент вилояти – 99 314 93 53;

Фарғона вилояти – 95 402 60 20, 95 402 60 30;

Хоразм вилояти – 62 223 15 28;

Тошкент шаҳри – 71 210 03 23.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net