Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси фаолиятининг долзарб вазифалари муҳокама этилди

21.05.2021 13:56

ТОШКЕНТ, 21 май. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов раҳбарлигида ҳамда вазирлик, идора, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари иштирокида Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг видеоконференция шаклидаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълум қилишича, йиғилиш доирасида эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағларини ўзлаштириш, экспорт ҳажмини ошириш, Ўзбекистон ва Афғонистон тадбиркорлари иштирокидаги бизнес-форумни юқори даражада ўтказиш бўйича олиб борилаётган ишлар танқидий таҳлил этилиб, ушбу йўналишларнинг ҳар бирида долзарб вазифалар белгилаб берилди.

Ҳозирги кунда Республикамизда 23та эркин иқтисодий зона мавжуд бўлиб, улар ҳудудида умумий қиймати 2,6 миллиард долларга тенг бўлган 458та инвестиция лойиҳаси амалга оширилганлиги ва 36 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилганлиги қайд этилди. Бироқ, Э?Зларниг мамлакат саноатидаги улуши 4 фоиздан, экспортнинг умумий ҳажмидаги иштироки эса 2 фоиздан ошмаслиги ва бу кўрсаткич хорижий давлатлардагисидан сезиларли даражада паст эканлиги таъкидланди. Шу муносабат билан, мутасадди раҳбарларга эркин иқтисодий зоналар самарадорлигини ошириш, жумладан, жорий йилда умумий қиймати 611 миллион долларлик 176та янги инвестиция лойиҳасини ўз вақтида ишга тушириш, Э?Зларнинг муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ишларни бажариш ва дирекциялари раҳбарларининг бошқарув соҳасидаги малакасини ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўриш топширилди. Шунингдек, жорий этилаётган ишлаб чиқариш қувватларини импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда янги иш ўринлари яратишга қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағларини ўзлаштириш борасидаги ишларни кучайтириш зарурати қайд этилди. Хусусан, жорий йилда ?нвестиция дастури доирасида Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун 2,9 млрд доллар маблағлар сарфланиши режалаштирилган. Бугунги кунда айрим лойиҳалар бўйича ишлаб чиқилаётган лойиҳа-смета ҳужжатларининг белгиланган талабларга номувофиқлиги, лойиҳани амалга ошириш гуруҳлари устидан самарали назорат олиб борилмаётганлиги ҳамда тендер таклифларини баҳолаш сифатининг пастлиги каби тизимли муаммолар мавжудлиги ҳақида сўз борди. Бу, ўз навбатида, тендер савдолари кечиктирилишига ва унга сарфланадиган вақтнинг чўзилиб кетишига олиб келмоқда. Йиғилишда Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағларини жалб қилиш ва ўзлаштиришда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ чораларни ўз ичига олган, шунингдек, мазкур фаолиятга ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлигини жалб этишни назарда тутадиган «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш топширилди.

Экспорт соҳасида аниқ вазифалар белгиланди – жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича мамлакат экспорт ҳажми 5,2 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда. Шу муносабат билан ҳудудлар ва тармоқлар кесимида экспорт кўрсаткичларининг таҳлилини ўтказиш, ишлаб чиқариш ва ташқи савдо фаолияти жараёнида экспортчилар олдида турган муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш чораларини кўриш топширилди. Бу жараёнда Экспортчилар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш Республика штабига алоҳида ўрин ажратилган. Жумладан, унга экспорт қилувчилар масалаларини ҳал этиш ва тегишли давлат органларининг бу борадаги ишларини доимий равишда мониторинг қилиб боришнинг ўзига хос механизмларини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.

Шунингдек, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва ташқи бозорларда юқори талаб ва қўшимча қийматга эга маҳсулотлар турларини кенгайтириш мақсадида юксак экспорт салоҳияти бор бўлган корхоналар ривожланишини қўллаб-қувватлаш бўйича амалий ва молиявий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш топширилди.

Шу ойда Термез шаҳрида Ўзбекистон-Афғонистон бизнес-форумини юқори савияда ўтказиш, «Made in Uzbekistan» кўргазма-ярмаркаси ҳамда минтақалараро кооперация биржасини ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда ишончли савдо битимларни тузишни назарда тутган ҳолда, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига режалаштирилган тадбирларнинг юқори натижадорлигини таъминлаш топширилди. Шу мақсадда мамлакатлараро ва минтақалараро саноат ҳамкорлигини ривожлантириш, қўшилган қиймат занжирларини кенгайтириш ва учинчи мамлакатлардан маҳсулотлар импортини ўрнини босишга қаратилган қўшма корхоналар яратиш имкониятларини аниқлаш мақсадида бўлажак хорижий шериклар тўғрисидаги маълумотларни ўрганиш топширилди.

Йиғилиш якунида алоҳида раҳбарларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net