Диққат, «Dunyo.info» да янги рукн: «Ўзбекистон экспортёрлари “Дунё” АА нигоҳида»

12.07.2020 10:20

ТОШКЕНТ, 12 июль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятининг ривожлантирилиши, экcпортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг қўллаб-қувватланаётгани натижасида «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» ёрлиғи остидаги миллий маҳсулотларимиз жаҳон бозорида тобора оммалашиб бормоқда.

«Дунё» ахборот агентлиги ушбу жараёнда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиш мақсадида «dunyo.info» сайтида ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида «Ўзбекистон экспортёрлари “Дунё” нигоҳида» рукнини ишга туширди.

Ушбу рукнда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, биринчи навбатда, кичик ва ўрта бизнес вакиллари, фермерлар ва улар маҳсулотлари ҳақида маълумотлар келтирилмоқда. “Дунё” АА сайтини 50 га яқин давлатларда кузатиб борилишини инобатга олиб, экспортёрлар ҳақидаги материаллар ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этиб бориляпти.

Бизни кузатишда давом этинг. Ушбу рукн остида эътиборингизга ҳавола этиладиган маълумотлар сизни бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз.

Агар, Сизда ўз маҳсулотларингизни хориж бозорларига етказиб бериш, маҳсулотлар турлари ва сифати ҳақида чет эллик харидорларни хабардор қилиш ёки янги бизнес шериклар излаш истаги бўлса, “Дунё” ахборот агентлиги ана шундай имкониятни сизга тақдим этади!

Дарвоқе, пандемия билан боғлиқ вазият ва унинг иқтисодиётга салбий таъсири инобатга олиниб, лойиҳа кичик ва ўрта бизнес учун беғараз асосда ташкил қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net