COVID-19 нинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири бўйича ўтказилган сўровнома тафсилотлари ?слом ҳамкорлик ташкилоти веб сайти эътиборида

21.07.2020 13:59

АР-Р?ЁД, 21 июль. /«Дунё» АА /. ?слом ҳамкорлик ташкилоти Миллий ахборот агентликлари ассоциацияси (АН?А/UNA) веб-сайтида коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири ҳақида араб ва инглиз тилларида мақола эълон қилинди, дея хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги мухбири.

Мақолада жорий йилнинг июнь ойида ?қтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (?Т?М) томонидан БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) кўмагида амалга оширган, пандемия даврида ҳукумат томонидан кичик ва ўрта бизнес вакиллари фаолиятига таъсир этувчи профилактик чоралар бўйича ўтказилган сўров натижалари тўғрисида батафсил маълумотлар берилган.

“Ўзбекистон ҳукумати амалга ошираётган карантин чоралари бутун мамлакат иқтисодиётига ва алоҳида корхоналарга ижобий таъсир кўрсатмоқда. Бизнес ҳамжамиятини қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилганига қарамай, корхоналар пандемиядан жиддий зарар кўрмоқда. Кичик ва ўрта бизнес жуда заиф аҳволда.

?Т?М илгари сурилган ушбу тадқиқот давомида БМТТД кўмагида тадбиркорлар билан COVID-19 тарқалишининг таъсири ва ҳукумат томонидан кичик ва ўрта бизнесга берилаётган имтиёзлар тўғрисида сўровлар ўтказди.

Тадқиқотнинг мақсади коронавирус тарқалиши ва унга боғлиқ профилактик тадбирларнинг корхоналарга таъсирини ўрганиш, шунингдек, фаолиятнинг кейинги даврини амалга оширишга ёрдам бериш учун компанияларнинг ташқи ёрдамга бўлган эҳтиёжларини баҳолашдан иборат бўлди.

Сўровда мамлакатнинг 14 ҳудудидан 18 ёшдан 79 ёшгача бўлган 887 та бизнес раҳбарлари иштирок этди. Тадқиқотда иштирок этганларнинг  79 фоизи эркаклар.

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, ташкилотларнинг асосий қисми коронавирус пандемияси ва карантин тадбирлари доирасида ўз фаолиятини тўхтатмаган. ?ш билан таъминланган ходимлар эса ишдан бўшатилганларнинг энг кам миқдорини ташкил қилади.

 Пандемия иқтисодиёт соҳаларидан туризм ва овқатланиш объектларига жиддий таъсир кўрсатган. Энг кам зарар қишлоқ хўжалиги, ўрмон ва балиқчилик соҳаларига тўғри келмоқда.

Бундан ташқари,  кичик ва ўрта бизнеснинг катта қисми (64 фоизи) пандемия бошлангандан бери ўз бизнесларини ривожлантириш режаларини ўзгартирмаган. Корхоналарнинг фақат 5-6 фоизи бизнеснинг янги шаклларини ўзлаштиришни бошладилар, маҳсулотлар ҳамда хизматларнинг янги турларини таклиф этишни жадаллаштирдилар.

Респондентларнинг катта қисми (78 фоизи)  ўз компаниялари карантин даврида ҳам фаолиятини давом эттираётганини айтган. Карантин даврида тадбиркорлик фаолиятини тўхтатган ташкилотларнинг энг юқори фоизи Тошкент ва Қорақалпоғистонда қайд этилган (мос равишда 31 фоиз).

Халқ хўжалигининг барча тармоқларида эпидемия шароитида ўз фаолиятини давом эттираётган ташкилотлар 65 фоизни ташкил қилмоқда.

Респондентлар ўз корхоналарининг янада ривожланишига ишонч масаласига юқори даражада ижобий муносабатда бўлишди”, дея хабар беради Саудия Арабистони ахборот манбаси.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net