«Coca-Cola» Ўзбекистонда мавжуд қувватларини ошириш мақсадида 31 миллион доллар инвестиция киритади

11.03.2020 15:55

ТОШКЕНТ, 11 март. /«Дунё» АА/. «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси таркибидаги «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd.» 2020-2021 йилларда 31 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритишни режалаштирган, деб хабар бермоқда «Дунё»АА мухбири компания манбасига таяниб.

Бу Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳридаги заводларни модернизация қилиш ва мавжуд қувватларни оширишни назарда тутади. Лойиҳалар ҳудудларда аҳоли бандлиги даражасини оширишга, ишлаб чиқарилаётган кенг турдаги маҳсулотларни етказиб бериш бўйича логистика харажатларини иқтисод қилишга, ишлаб чиқариш заводлари жойлашган ҳудудларда солиқ тушумларини кўпайтиришга имкон яратади. 

Маълумот ўрнида, «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd.» компаниясининг мамлакатимиз салқин ичимликлар бозоридаги улуши 2019 йилда 25 фоиз, ширин газланган ичимликлар бозоридаги улуши эса 50 фоиздан юқори бўлди. Хусусан, компанияда салқин ичимликлар ишлаб чиқариш ҳажми 2018 йилда 38 фоизга, 2019 йилда 33 фоизга ошди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net