Чирчиқ шаҳрида USAID молиявий кўмагида ташкил этилган корхонада экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда - фото

12.03.2021 13:24

ТОШКЕНТ, 12 март. /Дунё АА/. Тошкент шаҳрида АҚШ Глобал медиа агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган тренинг иштирокчилари бугун Чирчиқ шаҳридаги “Naril Textile Invest” корхонаси фаолияти билан танишди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбирлари Жобир Хўжақулов ва  Музаффар Камилов.

Мазкур  корхона USAID маблағлари кўмагида 2017 йилда ташкил этилган. У тўқимачилик маҳсулотлари тикишга ихтисослашган. Айни пайтда компания томонидан трикотаж маҳсулотлари,  жинси матолари ва  бошқа тайёр кийим кечаклар ишлаб чиқарилмоқда. Замонавий тикув ускуналари билан жиҳозланган корхона йилига 3 миллион дона трикотаж ва 1,2 миллион дона тўқув маҳсулоти ишлаб чиқариш қувватига эга.

Компания жамоаси Марказий Осиёдаги етакчи тўқимачилик маҳсулотлари экспортчилари қаторидан ўрин олишга интилмоқда. Хусусан, Европа ва АҚШ бозорларига сотиш мақсадида экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net