Бухородаги «Жанубий кемачи» конида табиий газ олинадиган янги қудуқ очилди

01.05.2020 18:49

БУХОРО, 1 май. /«Дунё» АА/. Бухородаги «Жанубий кемачи» конида табиий газ олинадиган янги қудуқ очилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти манбасига асосланиб.

Айни пайтда «Жанубий Кемачи» нефтгазконденсат конидаги 170-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилди. Янги қудуқ ўзлаштирилгач, кунида саноат миқёсидаги табиий газни қазиб чиқариш ҳажми 100 минг метр куб ва газ конденсати ҳажми эса 2,9 тоннага етди. 

Шунингдек, «Жанубий Кемачи» конидаги яна бир – «2 ОЭ»-сонли қудуқда капитал таъмирлаш ишлари тўлиқ тугатилиб, табиий газ олина бошланди. «Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш» акциядорлик жамияти мутахассислари томонидан таъмирланган ушбу қудуқдан бир кунда саноат миқёсидаги 50 минг метр куб табиий газ ва 1,4 тонна газ конденсати олиш режалаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net