Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини қайта қуриш бўйича Жанубий Корея компанияси билан шартнома тузилди

07.07.2020 14:16

ТОШКЕНТ, 7 июль. /«Дунё» АА/. «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ва Жанубий Кореянинг «SK Engineering & Construction» компанияси президенти Джейсон Анн Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш ва қайта қуриш бўйича шартнома имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири «Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати манбасига асосланиб.

Ушбу шартнома Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 29 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан имзоланди.

Корея Республикаси Президентининг 2019 йилда Ўзбекистон Республикасига ташрифи чоғида «Ўзбекненфтгаз» АЖ билан «SK Engineering & Construction» компанияси ўртасида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш ва қайта қуриш бўйича ҳамкорлик келишуви имзоланган.

Хабар берилганидек, «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш ва қайта қуриш» лойиҳаси мавжуд қувватларни қайта ишлаш чуқурлигини 79 фоиздан дан 95 фоизгача ошириш, ёруғ нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини 77 фоиздан 91 фоизгача ошириш ва Евро 5 стандартининг талабларига жавоб берадиган нефть маҳсулотларини ишлаб чиқаришга йўналтирилган.

Лойиҳа доирасида умумий нафтани гидротозалаш, енгил нафтани изомеризация қилиш, водород тозалигини ошириш учун қисқа циклли адсорбция қурилмалари ва мазутни каталитик крекинглаш комплексини янгидан қуриш ҳамда нордон газларни аминли тозалаш, газойлни гидротозалаш ва нефть ва газ конденсати аралашмаларини атмосфера дистиллаш қурилмаларини қайта қуриш режалаштирилган.

«SK Engineering & Construction» нефть-кимё ва энергетика саноатида лойиҳалаш ва қуриш бўйича дунёдаги етакчи компаниялардан бири ҳисобланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net