Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш бўйича лойиҳавий ҳужжатларни ишлаб чиқиш жараёни бошланди

10.08.2020 18:36

БУХОРО, 10 август. /«Дунё» АА/. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация ва қайта қуриш асос лойиҳасини (FEED) ишлаб чиқиш бўйича  “Ўзбекнефтегаз” акциядорлик жамияти, “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” масъулияти чекланган жамияти, “Honeywell UOP” (АҚШ) ва “SK E&C” (Жанубий Корея) мутахассислари ўртасида беш кунлик видеоконференция ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “Ўзбекнефтегаз” манбасига асосланиб.

Видеоконференцияда “Honeywell UOP” компанияси томонидан лойиҳада назарда тутилган 9 та янги ва 3 та қайта қурилиши режалаштирилган қурилмалар бўйича бажариладиган ишлар ва технологик қурилмалар ҳақида маълумот берилди.

Завод мутахассислари лойиҳада иштирок этаётган хорижий компаниялар мутахассислари билан ҳамкорликда технологик қурилмалар учун энергия тежамкор ва самарадорлиги юқори бўлган технологияларнинг мақбул вариантларини кўриб чиқди.

 Ушбу мавзудаги навбатдаги йиғилиш жорий йилнинг 10-12 август кунлари “SK E&C” компанияси, “Ўзбекненфтгаз” ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи мутахассислари иштирокида бўлиб ўтади. Унда заводнинг умумзавод хўжалиги ва атмосфера босими остида нефтгазконденсати аралашмасини фракцияларга ажратиш қурилмасини қайта қуриш масалалари муҳокама қилинади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net