“Бухоро” божхона пости орқали 185 миллион АҚШ долларлик маҳсулотнинг экспорт-импорти таъминланди

28.04.2020 18:01

БУХОРО, 28 апрель. /“Дунё” АА/. Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Бухоро” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости карантин чекловлари амал қилаётган ҳозирги даврда ташқи савдо юкларининг экспорти ва импорти кеча-ю кундуз амалга оширилмоқда, деб хабар бермоқда, “Дунё” АА мухбири Давлат божхона қўмитасининг вилоят бошқармаси манбасига таяниб.

Мазкур постда ҳозирги кунда Бухоро шаҳри, Бухоро, Пешку ва Ромитан туманларидаги ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Хусусан, экспортга чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, республикамизга импорт қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонларнинг божхона расмийлаштируви соддалаштирилган тартибда тезкорлик билан ўтказилмоқда.

Йил бошидан 15 апрелга қадар “Бухоро” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида расмийлаштирилган 2,5 мингдан ортиқ божхона юк декларациялари асосида қиймати салкам 185 миллион АҚШ долларини ташкил қилувчи товарлар экспорти ва импорти амалга оширилди.  Вилоятда ташқи савдо асосан Эрон, Туркманистон, Россия, Туркия, Германия, Хитой каби мамлакатлар билан амалга оширилган.

Йил бошидан буён тадбиркорларимизга божхона тўловларидан 154,7 миллиард сўмлик имтиёзлар қўлланилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net