Бош вазир ўринбосарининг топшириғига биноан Хоразм вилоятини 2021 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича манзилли дастур шаклланти

29.11.2020 11:00

ТОШКЕНТ, 29 ноябрь. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг 27-29 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш бўйича Ҳукумат комиссияси аъзолари вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларини жалб этган ҳолда жойларга чиқиб Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг жорий ҳолатини ўрганиш ва унинг жадал ўсишини рағбатлантириш бўйича олиб борилаётган ишларнинг мониторингини олиб борди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълум қилишича, 12та ишчи гуруҳи раҳбарларининг ҳудуднинг қишлоқ хўжалиги, саноат, тадбиркорлик, қурилиш, ахборот-коммуникация тармоғи, туризм ва инфратузилмавий ривожлантириш,  қамбағалликни қисқартириш соҳаларида аниқланган муаммолар ва амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлари ўрганилди.

Вилоятда иш олиб бориш жараёнида янгича ёндашув қўлланилди - вилоятнинг шаҳар ва туманларидаги 519та маҳалланинг барчаси бандлик, ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилмавий ривожланиш даражасига кўра туркумлаштирилди.

Шу билан бирга, ҳар бир шаҳар ва тумандаги сектор раҳбарига вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари раҳбарлари билан биргаликда маҳаллалар кесимида мавжуд инвестициявий ва иқтисодий имкониятларни атрофлича ўрганиш, “ўсиш нуқталарини” аниқлаш, ҳар бир маҳалланинг иқтисодий ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда аниқ лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг ташаббускорлари ва молиялаштириш манбаларини аниқлаш топширилди.

Алоҳида тартибда пахтани қайта ишлаш ва тўқимачилик саноатини ривожлантириш ҳолати ўрганилди - тармоқдаги корхоналар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва пахтани қайта ишлашдан бошланиб, тайёр тикув - трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришгача бўлган тўлиқ товар - хомашё занжирини ташкил этишга қаратилган янги инвестиция лойиҳаларини жадал амалга ошириш зарурлиги қайд этилди.

Аҳолини инфратузилмавий объектлар ва ижтимоий хизматлар билан таъминлашда мавжуд муаммоларни инвентаризация қилиш, уларни бартараф этиш мақсадида масъул раҳбар ва муддатларни кўрсатилган ҳолда алоҳида йўл хариталарини ишлаб чиқиш бўйича ҳам топшириқлар берилди.

Ҳозирги кунда ишчи гуруҳлар вилоятда мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал қилишнинг самарали алгоритмларини ишлаб чиқиш бўйича ишларни давом этмоқда. Олиб борилган иш якунлари бўйича Хоразм вилоятини 2021 йилга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг манзилли дастури тузилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net