Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов Ломбардия вилояти (?талия) губернатори А.Фонтана билан музокара ўтказди

03.07.2020 15:18

ТОШКЕНТ, 3 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов билан Ломбардия вилояти (?талия) губернатори А.Фонтана ўртасида видеоконференция шаклида музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манбасида қайд этилишича, музокаралар чоғида икки томонлама ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш механизмлари, инвестициявий, минтақалараро ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Давлат тузилмалари ва ишбилармон доиралари ўртасида алоқаларни ўрнатишнинг яхлит тизими – Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро ишчи гуруҳи шаклида институционал ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, онлайн учрашувда ?талиянинг Саноатчилар конфедерацияси — «Конфиндустрия» ва унинг Ломбардиядаги минтақавий бўлинмаси «Ассоломбарда» иштирокида Милан шаҳрида Ўзбекистон – ?талия бизнес-форумини ўтказиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Видеоконференцияда ўтган йилнинг ноябрь ойида А.Фонтананинг Ўзбекистонга ташрифи Ломбардия ишбилармон доираларининг Ўзбекистондаги лойиҳаларни амалга оширишга қизиқишининг ортишига кучли туртки бўлгани таъкидланди.

Ҳозирги вақтда нефть ва газ, соғлиқни сақлаш, балиқчилик соҳаларида, шунингдек, маиший қаттиқ чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлашда қатор лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

Мулоқот чоғида тери, пойабзал, заргарлик буюмлари, тўқимачиликдаги бренд маҳсулотлар, ипак маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш материалларини ишлаб чиқариш соҳаларида Ўзбекистон – ?талия ишбилармонларининг манфаатли лойиҳаларини кенгайтириш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга келишиб олинди.

Суҳбатда Ўзбекистон билан ?талия ўртасида маҳсулотларни етказиб беришни кўпайтириш орқали икки мамлакатнинг маҳсулот айирбошлаш ҳажмини ошириш чора-тадбирларига алоҳида эътибор қаратилди.

Маълумот учун, 2019 йилда Ўзбекистон билан ?талия ўртасида ўзаро савдо айланмаси ҳажми 30 фоизга ўсиб, 400 миллион доллардан ортди. Жорий йилнинг январь-май ойлари якунига кўра, ўзаро савдо ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19,4 фоизга ўсиб, 142,9 миллион долларни ташкил этмоқда.

Музокараларда минтақалараро ҳамкорликни иқтисодий ва саноат кооперацияси шаклига ўтказиш Ўзбекистон – ?талия муносабатларининг истиқболли йўналиши сифатида белгиланди.

Мулоқотда Самарқанд ва мамлакатимизнинг бошқа минтақаларида йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, иссиқхона ва интенсив боғларни ташкил этиш, маиший техникалар, заргарлик буюмлари, қурилиш материаллари, кабель, ипак толаси, қоғоз ишлаб чиқариш, шунингдек, чорвачиликни ривожлантириш ва чиқиндиларни қайта ишлашда етакчи Ломбардия компанияларини жалб этиш истиқболлари ўрганилди.

Онлайн мулоқотда икки томонлама маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик ҳам муҳокама қилинди. Шу ўринда таъкидлаш жоиз, ҳозирги вақтда Самарқанд давлат университети билан ?талиянинг ?нсубриа университети ўртасида ўқитувчи, талаба ва нашрлар алмашинуви, қўшма семинар ва тадқиқотлар ўтказиш бўйича ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган. Шу билан бирга, Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби билан Милан Политехника университети қошидаги Бизнес олий мактаби ўртасида лойиҳаларни бошқариш ва менежмент соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик ҳам фаол ривожланмоқда.

Шу нуқтаи назардан, Тошкент шаҳрида ?талия дизайн марказини ташкил этиш ташаббуси устида ишлаш мақсадида Милан Политехника университети қошидаги «Полидизайн» дизайн мактаби билан алоқаларни ўрнатиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Музокаралар якунида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, муҳокама қилинган ҳамкорлик йўналишлари бўйича аниқ натижаларга эришиш мақсадида тегишли чора-тадбирларни изчил амалга оширишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net