Бош консул Новосибирск вилояти губернатори билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

12.03.2020 14:08

НОВОС?Б?РСК, 12 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги бош консули Й.Қобулжонов вилоят губернатори A.Травников ташаббуси билан Россия Федерациясининг ушбу минтақасида аккредитациядан ўтган дипломатик корпус раҳбарлари иштирокида ўтказилган учрашувда қатнашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашув доирасида ташкил этилган икки томонлама мулоқотда мамлакатларимиз ҳудудлари ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, ижтимоий-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Сўнгги йилларда минтақалараро ҳамкорлик доирасида 150 дан ортиқ учрашувлар ташкил этилган бўлиб, уларда Сурхондарё, Тошкент вилоятлари мутасаддилари Новосибирск давлат идоралари ва бизнес вакиллари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Шунингдек, икки мамлакат делегацияларининг ўзаро ташрифлари амалга ошириб келинмоқда.

2019 йилда Новосибирск вилоятида маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш, хусусан ёшлар ўртасида дўстона муносабатларни ривожлантиришга қаратилган йигирмадан ортиқ маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. Статистик маълумотга кўра, ушбу тадбирлар натижасида ўтган йили минтақалараро ҳамкорлик 2018 йилга нисбатан икки бараварга ошди.

Тадбирда жорий йилда ҳам ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net