Божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш мақсадини аниқлаш тартиби тасдиқланди

14.05.2020 16:58

ТОШКЕНТ, 14 май. /«Дунё» АА /. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» қарор қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Давлат божхона қўмитаси манбасига асосланиб.

Қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 ноябрдаги «Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун товарларни олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш мақсадини аниқлаш жараёнларини самарали тартибга солиш мақсадида қабул қилинди.

Қарор билан жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали товарларни жисмоний шахслар томонидан олиб ўтилиш мақсадини аниқлаш борасида жисмоний шахсларни божхона чегарасини кесиб ўтишда божхона назоратидан ўтказиш тартиби соддалаштирилади.

Низомда шахсий эҳтиёжлар учун товарлар ва тижорат мақсадлар учун товарлар тушунчасига изоҳ берилди.

Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач, яъни 2020 йилнинг 14 августидан кучга киради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net