БМТ Тараққиёт Дастури вакили: Оролбўйи муаммоларини ҳал этиш ва ушбу ҳудудни ривожлантириш эътиборимиздаги энг муҳим масала

26.01.2021 11:34

ТОШКЕНТ, 26 январь. /«Дунё» АА/. ?нновацион ривожланиш вазирлигида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги вакили Матильда Димовска билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Вазирлик маълумотига кўра, учрашувда БМТ Тараққиёт Дастури ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда республика вазирлик ва идоралари вакиллари иштирокида тузилган ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқилаётган «Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди» концепцияси лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.

М.Димовска Оролбўйи муаммоларини ҳал этиш ва ушбу ҳудудни ривожлантириш БМТ Тараққиёт дастури эътиборидаги энг муҳим масала эканини таъкидлаб ўтди ва ушбу мақсад доирасида яна бошқа лойиҳаларни вазирлик билан амалга оширишга тайёрлигини маълум қилди.

Мулоқот давомида томонлар ?нновацион ривожланиш вазирлигининг келгуси фаолияти концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқишда ҳамкорлик масалалари хусусида келишиб олди.

Учрашувдан сўнг М.Димовска вазирлик янги биносини кўздан кечириб, ёш олим ва тадқиқотчилар, стартап компания вакиллари ва вазирлик ходимлари учун яратилган шароитлар билан танишди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net