БМТ Тараққиёт дастури инновацион тадбиркорлик ва стартап дастурларини ривожлантиришга кўмаклашади

07.05.2021 10:43

ТОШКЕНТ, 7 май. /«Дунё» АА/. ?нновацион ривожланиш вазирлигида  Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг (БМТ ТД) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Матильда Димовска билан музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Вазирлик маълумотига кўра, М.Димовска Ўзбекистон билан ҳамкорлик муносабатларида 2022-2030 йилларда Республиканинг инновацион ривожлантириш стратегиясини амалиётга татбиқ этишда ҳамкорлик ўрнатиш, ёшларнинг инновацион тадбиркорлиги, стартап дастурлари бўйича ҳамкорлик қилиш тамойилларини алоҳида таъкидлади.

?нновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари Шаҳло Турдиқулова вазирлик давлат бошқаруви ва мамлакат иқтисодиётининг реал секторига инновацияларни жорий этиш бўйича ваколатли орган сифатида БМТ ТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш бўйича фаол иш олиб бораётганини маълум қилди.

БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари стартап лойиҳаларини амалга оширишда ҳамкорлик қилиш, ёшларнинг ижодий, интеллектуал ва тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, инновацион ғоялар, лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш ва бошқа йўналишларда халқаро ҳамкорлик алоқаларини янада такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини билдирди.

Матильда Димовска, шунингдек, фан, технологиялар ва инновациялар соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш ва бу йўналишда ?нновацион ривожлантириш вазирлиги билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини таъкидлади.

Учрашув якунида томонлар алоқаларни кенгайтириш бўйича мунтазам учрашув ва музокараларни давом эттириш, муҳокама қилинган соҳаларда яқин ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net