Бекободда Ўзбекистон ва Тожикистон ишбилармонлари ўртасида бизнес- форуми бўлиб ўтди

11.11.2021 15:44

ТОШКЕНТ, 11 ноябрь. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон ва Тожикистон ишбилармонлари ўртасида бизнес-форум ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Савдо-саноат палатаси маълумотига кўра, Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида жойлашган «Ўзметкомбинат» АЖга қарашли маданият саройида  ташкил этилган  бизнес-форум «Тадбиркорликни жадал ва янада кенг ривожлантириш учун барча шароитларни яратиш - энг муҳим вазифамиздир» шиори остида ўтказилди.

Бизнес-форумда Тожикистоннинг Сўғд вилояти Спитамен ва Жаббор Расулов туманлари, Тошкент вилоятининг Пскент, Юқоричирчиқ, Чиноз, Бўка туманлари, Ангрен шаҳри, Бекобод шаҳри ва туманида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди.

Бизнес форум доирасида маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг маҳсулотлари кўргазмаси  ва маданий тадбирлар ташкил этилди.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Ўзбекистон-Тожикистон муносабатлари  барча  йўналишларда изчиллик билан ривожланиб бормоқда. Хусусан, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни яхшилаш, ҳар томонлама манфаатли бизнес муҳитини шакллантириш мақсадида икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида қатор бизнес-форумлар ва «B2B» шаклидаги учрашувлар ўтказиш яхши анъанага айланган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net