«Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишдаги саъй-ҳаракатлар ўн йиллиги» ташаббусини амалга ошириш бошланди

03.03.2020 11:07

ТОШКЕНТ, 3 март. /«Дунё» АА/. Тошкентда «2030 йилгача Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича саъй-ҳаракатлар ўн йиллиги» ташаббусини амалга оширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Сенат манбасига таяниб.

Ушбу тадбир БМТнинг Ўзбекистондаги мамлакат гуруҳи, Олий Мажлис Сенати ва “Yuksalish” умуммиллий ҳаракати ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Сенат Раиси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан муносабатларни фаоллаштириш ва ҳамкорликни ривожлантириш Ўзбекистон Республикаси миллий манфаатларига тўлиқ жавоб беришини таъкидлади. 2030 йилгача БМТ кун тартибидаги Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ)га босқичма-босқич эришиш БМТ билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланиши қайд этилди.

Ҳаракатлар стратегияси меъёрларининг БРМ билан ҳамоҳанг ва мос эканига урғу берилди. Шундан келиб чиқиб, мамлакатимиз БМТнинг резолюциялари ва қарорларини амалда рўёбга чиқариш, шунингдек, уларни бажариш учун ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор бермоқда.

Шу мақсадда Олий Мажлис палаталари томонидан 2030 йилгача барқарор ривожланиш соҳасидаги Миллий мақсадлар ва вазифалар амалга оширилишини назорат қилувчи парламент комиссияси ташкил этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net