АҚШ Тараққиёт агентлиги (USAID) орқали Ўзбекистонга қўшимча 3 миллион доллар ажратишини эълон қилди

22.05.2020 13:36

ТОШКЕНТ, 22 май. /«Дунё» АА/. COVID-19 пандемиясига қарши кураш бўйича комплекс чора-тадбирлар доирасида АҚШ ҳукумати Тараққиёт агентлиги (USAID) орқали Ўзбекистонга қўшимча 3 миллион доллар ажратишини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири  АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизмати маълумотига асосланиб.

Шу билан АҚШ ҳукуматининг Ўзбекистонда коронавирусга қарши саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашда кўрсатган бевосита ёрдами 5,92 миллион долларни ташкил этмоқда. Маблағнинг 3,8 миллиони эса USAID ҳиссасига тўғри келади.

USAID ушбу қўшимча маблағни коронавирусга қарши кураш ва уни назорат қилишда лабораториялар ҳамда соғлиқни сақлаш ходимлари имкониятини кенгайтиришни давом эттиришга сарфлайди.

АҚШ ҳукумати маблағлари соғлиқни сақлаш ҳамда диагностика муассасаларида инфекция тарқалишининг олдини олиш учун маслаҳатлар ва техник кўмак бериш ишларини ташкил этишга йўналтирилган.

Қайд этиш жоиз, USAIDнинг Ўзбекистондаги дастурлари орқали кенг кўламли тест ўтказиш учун лаборатория тизимларини тайёрлаш ҳамда вирус юқтириб олган беморлар ҳолатини яхшилашга ёрдам бермоқда. Мамлакатда коронавирус кенг авж олишига йўл қўймаслик, ёлғон хабарлар  тарқалишининг олдини олиш мақсадида аҳолига аниқ ва тўғри маълумот етказиш фаолиятида иштирок этмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net