АҚШ компаниялари билан энергия тизимида қайта тикланувчи манбалар улушини ошириш бўйича ҳамкорлик қилинади

04.05.2020 22:00

ТОШКЕНТ, 4 май. /«Дунё» АА/. ?нновацион ривожланиш вазирлиги раҳбарияти билан АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг “Power the Future” дастури минтақавий раҳбарияти ўртасида видеоконференция шаклидаги мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб. Армен Арзуманян ва унинг ўринбосари Олег Рясков билан

Онлайн коференцияда Ўзбекистон Республикасини 2019-2021 йилларда инновацион ривожлантириш стратегиясига мувофиқ, мамлакатда 2025 йилга бориб қайта тикланадиган ва муқобил манбаларидан фойдаланган ҳолда электр энергияси ишлаб чиқаришни умумий электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг 20 фоизи миқдорига етказиш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда қайта тикланувчи энергия манбаларининг мамлакат энергия тизимига таъсирини ўрганиш мақсадида Ўзбекистонда соҳа ходимлари учун “PLEXOS” ва “DigSilent Power Factory” дастурий таъминотларида ишлашни ўргатиш бўйича тренингларни ташкил қилишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net