Андижон, Наманган ва Фарғонада тадбиркор ҳамда экспортёрларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар ўрганилди

13.07.2020 12:03

ТОШКЕНТ, 13 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Сардор Умурзоқов бошчилигидаги мамлакатимиз вазирлик ва идоралар, саноат бирлашмалари, тижорат банклари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида хизмат сафарида бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига асосланиб.

?шчи гуруҳ сафар давомида тадбиркор ва экспортёрларни қўллаб-қувватлаш, юзага келаётган муаммоларни ҳал қилишга қаратилган мақсадли ишларни амалга оширди.

?шчи гуруҳ жойлардаги корхона ва объектларда бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг май-июнь ойларида Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларига ташрифи чоғида берган топшириқлари ижросининг мониторингини ўтказди. Кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлиги ўрганилди, долзарб муаммолар аниқланди ва уларни ҳал этиш чоралари ишлаб чиқилди.

Бундан ташқари, аниқланган масалаларни ҳал этишнинг аниқ муддатлари, тегишли тузилма ва ташкилотларни жалб қилган ҳолда ижроси учун масъул раҳбарлар белгиланди.

Бўш турган бино ва иншоотлар, улардан самарали фойдаланишнинг мақбул усулларини ишлаб чиқиш, жумладан, юқори қўшимча қийматга эга экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича юқори технологияли корхоналар ташкил этиш мақсадида инвентаризация қилинди. Барқарор ички кооператив алоқаларга эга кластер шаклидаги корхоналарни яратишнинг устуворлиги таъкидланди. Кластерларни ташкил қилиш орқали маҳсулотлар ишлаб чиқариш харажатлари сезиларли даражада камайиб, ички ва ташқи бозорда рақобатбардошлиги ортиши қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Фарғона вилоятида амалга оширилаётган «Тадбиркор – ислоҳотчи» тизими доирасида тадбиркорлик субъектлари билан ишлаш натижалари алоҳида таҳлил қилинди. Ушбу ташаббус доирасида минтақадаги 295 та йирик, 1 минг 845 та ўрта ва 34 минг 573 та кичик корхоналарга мамлакатимиз ва вилоят ишчи гуруҳлари аъзолари, шунингдек, шаҳар ва туманларнинг 4 та сектор раҳбарлари тегишли равишда бириктирилди. Ҳозирги кунга келиб, 5 мингдан ортиқ корхона фаолияти ўрганилиб, 500 га яқин муаммоли масалалар аниқланди, 350 дан кўпроғи тегишли идоралар, тижорат банкларини жалб қилган ҳолда жойида ҳал этилди.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари корхоналари кесимида тижорат банклари томонидан кредит маблағлари ажратиш, солиқ ва молия органлари томонидан тадбиркорларга илгари тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаларини қайтариш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар танқидий кўриб чиқилди. Шунингдек, экспорт фаолиятини рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар самарадорлиги баҳоланди.

?шчи гуруҳ сафар давомида Фарғона водийсининг учта вилоятида амалга оширилиши белгиланган инвестиция лойиҳаларининг иқтисодий самарасини таъминлаш мақсадида уларнинг пухта инвентаризацияси ўтказилиб, иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари баҳоланди ва янги истиқболли лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилди. Мутасадди раҳбарларга режалаштирилган лойиҳаларнинг яқин идоралараро ҳамкорликда ижросини тезлаштириш, тижорат банклари раҳбарларига кредит ресурсларини ўз вақтида ажратишни таъминлаш вазифаси топширилди.

Шунингдек, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ташкил этилган «Лойиҳа фабрикалари» нинг натижадорлиги ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилди. «Лойиҳа фабрикалари»нинг вазифаси — шаҳар ва туманлар ижтимоий-иқтисодий ўсишнинг янги нуқталарини аниқлаш, ресурс ва саноат салоҳиятини таҳлил қилиш ҳамда лойиҳавий таклифларни ишлаб чиқиб, маҳаллий, хорижий инвесторларни келгусида уларнинг амалга оширилишига жалб қилишдир.

Бундан ташқари, хизмат сафари давомида вазирликлар, идоралар, саноат бирлашмалари, чет элдаги ваколатхоналар ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари иштирокида ҳар бир вилоятда видеоконференциялар шаклида муҳокамалар ўтказилди. Видеоконференциялар давомида иш якунларининг сарҳисоби ўтказилиб, очиқ қолган масалалар устида иш олиб борилди. Тадбиркорлар ва экспортёрларга ёрдам кўрсатиш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.

Ўрганишлар жараёнида янги ишлаб чиқариш объектларини ташкил этиш, доимий иш ўрнини яратиш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича бошлаб юборилган лойиҳаларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш учун вазирлик, идора, саноат бирлашмалари, тижорат банклари, элчихоналар ва чет эл давлатларидаги бош консулликлар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар раҳбарларининг биргаликдаги фаолиятига устувор аҳамият берилди. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 2020-2021 йиллар давомида жами 186 минг 367 та янги иш ўрни яратилиши учун 32,9 триллион сўмлик 4 минг 15 та инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши режалаштирилган.

Сафар якунида тадбиркорлар, ишлаб чиқарувчилар ва экспортёрларни мақсадли қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди. Масъул раҳбарларга белгиланган вазифалар ижроси бўйича аниқ муддатлар белгиланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net