Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тадбиркорларини қўллаб-қувватлаш бўйича фавқулодда чораларни амалга оширишни бориши кўриб ч

06.05.2020 14:38

ТОШКЕНТ, 6 май. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг 28 апрель - 2 май кунлари Ҳудуд ва тармоқларда экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича Республика комиссияси Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларига ташриф буюриб, ушбу вилоятлардаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича, Комиссиянинг олдинги ташрифларида берган, фавқулодда чораларни амалга ошириш топшириқлари ижросининг мониторингини ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ташқи савдо вазирлиги манбасига асосланиб.

Таҳлил давомида вазирликлар, идоралар, тижорат банклари, маҳаллий ҳокимият органлари ва чет эллардаги дипломатик ваколатхоналарнинг масъул раҳбарлари томонидан тадбиркорларнинг мавжуд муаммоларини ҳал қилиш бўйича амалга оширган чора-тадбирлари, уларнинг ўз вақтида бажарилиши, шунингдек, ушбу ҳудудлардаги тадбиркорлик субъектларнинг ишлаб чиқариш ва ташқи савдо фаолиятини узлуксиз таъминланишини қамраб олган якуний натижа синчковлик билан ўрганилди.

?нвестиция лойиҳаларни амалга ошираётган 1777 нафар тадбиркорнинг фаолиятининг мониторинги амалга оширилиб, уларнинг 705 таси коронавирус инфекциясининг тарқалиши оқибатида ишлаб чиқариш ва ташқи савдода муаммоларга дуч келганлиги аниқланди. Улардан 247 та ҳолатда мавжуд кредитлар бўйича 494,7 миллиард сўм миқдоридаги фоиз тўловлари муддатини узайтириш зарурати, 194 та ҳолатда айланма маблағларни тўлдириш учун 630,1 миллиард сўм миқдорида қўшимча кредит ресурсларини ажратиш зарурати, 72 та ҳалат ер майдонлари, бўш бино ва иншоотларни ажратиш, 55 та ҳолат етказиб беришда кечикишиш ва ишлаб чиқариш ускуналарини ўрнатиш, 39 та ҳолатда муҳандислик коммуникацияларига уланиш зарурати, 31 та ҳолатда технологик ускуналарни ўрнатиш учун хорижий мутахассисларни Ўзбекистонга юбориш билан боғлиқ масалалардир. Юқоридаги барча муаммолар тегишли вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият органлари, тижорат банклари ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари билан ҳал қилинди.

Шунингдек, 671 та экспортчи корхоналар фаолияти таҳлили ўтказилиб, унинг якунида 257 та муаммоли масалалар аниқланди: 113 та тадбиркор айланма маблағларни тўлдириш учун 494,7 миллиард сўм миқдорида қўшимча кредит ресурсларини ажратиш зарурати, 56 таси —мавжуд кредитлар бўйича 936 миллиард сўм миқдоридаги фоиз тўловлари муддатини узайтириш, 21 таси - халқаро сертификатларни олиш, 14 таси - илгари ҳисобланган ҚҚСни 83,9 миллиард сўм миқдорида тезроқ қайтариш зарурати, 13 таси – инфратузилма ва муҳандислик коммуникацияларига уланиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келдилар.

Комиссия фаолияти давомида тадбиркорларнинг барқарор ишлаб чиқариш ва экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган самарали ностандарт ечимлар ишлаб чиқилиб амалга оширилди. Республика ҳудудларидан, шу жумладан, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидан Хитой, Россия, Корея, Бирлашган Араб Амирликлари, Буюк Британия ва бошқа мамлакатларга маҳаллий мева ва сабзавотларни етказиб бериш учун мунтазам ҳаво транспорти тизими яратилди. Шунингдек, замонавий совутиш ускуналари билан жиҳозланган корхоналарда қўшимча омборхоналар ва уларни жиҳозлашни жадаллаштириш орқали янги мева ва сабзавотларни сақлаш қувватини ошириш бўйича дастур ишлаб чиқилиб ишга туширилди. Коронавирус пандемияси билан боғлиқ ташқи иқтисодий омиллар натижасида шаклланган табиий газнинг ортиқча миқдорини ҳозирги вақтда узлуксиз газ таъминоти — қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, тўқимачилик корхоналари ва иссиқхона хўжаликлари ишлаб чиқаришда ўткир эҳтиёжга дуч келаётганлар маҳаллий корхоналарнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжларига қайта тақсимлаш  чоралари ишлаб чиқилди ва ҳисоби амалга оширилиди.

Олиб борилган иш якунига кўра, Комиссия раҳбарияти масъул тузилмаларнинг келишилган ҳаракатлари орқали пайдо бўлган муаммолар ва уларнинг ечимига тезкор жавоб бериш учун тадбиркорлар ва экспортчилар билан доимий ўзаро таъсир механизмини жорий этиш зарурлигини таъкидладилар. Вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ва чет эллардаги дипломатик ваколатхоналар раҳбарларига Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлардаги тадбиркорлар билан кейинчаликда иш олиб бориш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net