Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводи қурилишида ишлаш учун яна 84 нафар вандошимиз жўнаб кетди

12.08.2020 09:46

ТОШКЕНТ, 12 август. /«Дунё» АА/. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 84 нафар юртдошимиз Россиянинг Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводи қурилишида ишлаш учун чартер рейс орқали жўнатилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири агентлик манбасига асосланиб.

 Айни пайтда агентлик томонидан хорижий мамлакатлардаги меҳнат мигрантларининг мавжуд иш ўринларини сақлаб қолиш, вақтинча ишсиз қолган юртдошларимизни улар бўлиб турган мамлакатларнинг пандемиядан нисбатан камроқ зарар кўрган бошқа ҳудудларига ва карантин чекловлари сабабли чет элга ишга кетолмаган фуқароларни хорижга ишга жалб қилиш бўйича амалий чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, яқинда Россия Федерациясининг Нефть ва газ илмий-тадқиқот ва лойиҳалаштириш институти раиси ўринбосари Д.Мишченко бошчилигида қатор иш берувчи компаниялар вакилларидан иборат делегациянинг мамлакатимизга ташрифи доирасида 4 минг 200 нафар фуқарони йирик қурилиш объектларига ишга жалб қилиш, улар учун қулай шароитлар яратиш, транспорт, ишлаш учун ҳужжатларни расмийлаштириш, иш ҳақи ва бошқа масалалар бўйича келишиб олинган эди.

Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводи қурилишида ишлашга юборилган ватандошларимиз ана шу келишув асосида амалга оширилди.

Биринчи навбатда мазкур заводда аввал меҳнат қилиб иш тажрибасига эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари ишга жалб қилинмоқда.

Уларнинг транспорт, овқатланиш, патент ва яшаш харажатлари, агарда ишчида касаллик аниқланса, унинг даволаниши иш берувчи компаниялар томонидан таъминланиши, шунингдек, ойлик иш ҳақи ўртача 40-60 минг рублни ташкил этиши белгиланган.

Юртдошларимиз 14 кунлик карантиндан сўнг белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда қурилиш объектларида иш бошлайди.

Таъкидлаш жоиз, жорий йилнинг 31 июль куни 144 нафар фуқаро ташкиллаштирилган ҳолда мазкур завод қурилишида ишлаш учун чартер рейс орқали учиб кетган эди.

Шунингдек, йил якунига қадар 4 мингдан ортиқ фуқароларнинг мазкур қурилиш объектига ишга жалб қилиниши режалаштирилган, дейилади агентлик ахборотида.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net