«Афросиёб» поездларига техник хизмат кўрсатиш бўйича ?спания компанияси билан шартнома тузилди

29.12.2021 11:36

ТОШКЕНТ, 29 декабрь. /«Дунё» АА/. Бугун «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Patentes Talgo S.L.U.» компанияси ўртасида онлайн-тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Ўзбекистон темир йўллари» маълумотига кўра, мулоқот давомида  «Patentes Talgo S.L.U.» компанияси тижорат директори Алваро Сегуро   билан юқори тезликдаги ҳаракатланувчи электропоездларга техник хизмат кўрсатиш бўйича шартнома имзоланди.

 Ҳужжатга кўра, юртимизда мавжуд 6 та юқори харакатланувчи «Афросиёб» поездларига 4 йил муддат давомида техник хизмат кўрсатиш испаниялик мутахассислар томонидан амалга оширилади.

Ушбу шартнома жорий йилнинг ноябрь ойида «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси в.б. Х.Ҳосилов ?спаниянинг «Patentes Talgo S.L.U.» компаниясининг МДҲ мамлакатлари ва Европа бўйича тижорат директори Энрике Риэска бошчилигида делегация билан учрашуви чоғида эришилган келишувлар доирасида тасдиқланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net