Адлия вазирлиги ва «GIZ»нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида минтақавий лойиҳа тадбирлари дастури тасдиқланди

11.08.2020 11:23

ТОШКЕНТ, 11 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетов, «GIZ»нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва «GIZ»нинг «Марказий Осиёда ҳуқуқий давлатчиликни ривожлантириш» минтақавий дастури раҳбари Ж.Пуделка 2021 йил декабргача бўлган даврда қўшма тадбирлар дастурини онлайн шаклда имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Дастур маъмурий процедура тўғрисидаги қонун ҳужжатларини, фуқаролик қонунчилигини, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимли равишда ҳисобга олиш механизмларини такомиллаштиришга, шунингдек, юридик кадрлар малакасини оширишга қаратилган қатор қўшма тадбирларни амалга оширишни кўзда тутади.

Тадбирлар чет эллик мутахассисларни юқоридаги соҳалардаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва тегишли меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича биргаликда ишлашга жалб қилиш орқали ташкил этилади. Шунингдек, чет элга ташрифлар, ўқув семинарлари, малака ошириш курслари, миллий ва минтақавий даражадаги конференциялар (Марказий Осиё мамлакатлари иштирокида), ўқув ва услубий материаллар ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Онлайн мулоқот якунида томонлар қўшма дастурни самарали амалга ошириш тўғрисида келишиб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net