«92 News»: Ўзбекистоннинг инсонпарварлик ёрдами – икки давлат ўртасидаги дўстлик, ўзаро ишонч ва ҳурмат белгисидир

20.07.2020 14:59

?СЛОМОБОД, 20 июль. /“Дунё” АА/Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан Покистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатилгани муносабати билан Покистоннинг «92 News» етакчи телеканалининг янгиликлар дастурида махсус видеолавҳа намойиш этилди ва шу номли газетада урду тилида мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатимизнинг ?сломободдаги элчихонаси тарқатган хабарга кўра, Президент Шавкат Мирзиёев номидан Ўзбекистон қуролли кучларининг махсус ҳарбий ҳаво кемаси бортида жўнатилган тиббий ёрдам Покистон томонидан юксак эътироф этилган.

Таъкидланишича, Покистон ҳукуматининг ушбу оғир дамда коронавирусга қарши курашда олиб бораётган кенг қамровли сайъ-ҳаракатлари Ўзбекистон томонидан қўллаб-қувватланишининг ёрқин далилидир.

«Ушбу инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон элчихонаси вакиллари томонидан Покистон табиий офатларни бошқариш миллий идорасига топширилди ва бу икки давлат ўртасидаги самимий дўстлик, ўзаро ишонч ва ҳурмат белгисидир. Шунингдек, Ўзбекистон ва Покистон ўзаро ҳамкорликнинг барча даражаларида иқтисодий, тижорий ва ҳукуматлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш тарафдори эканидан ҳам  дарак беради», - дея таъкидлайди Покистон оммавий ахборот воситалари.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net