70 та инвестор Ўзбекистонда шамол элeктр станциясини қуриш бўйича ариза берди

20.05.2020 10:30

ТОШКЕНТ, 20 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда қуввати 100 МВт  га тенг бўлган биринчи шамол электр станцияси (ШЭС) қурилишида иштирок этиш учун 30 та мамлакатдан 70 компания ва консорциумлар ариза топширди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Энергетика вазирлиги манбасига асосланиб.

Шамол энергетика лойиҳаси бўйича биринчи тендер Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан ҳамкорлик тўғрисидаги битим доирасида амалга оширилади. Бундан кўзланган мақсад умумий қуввати 1 ГВт. га тенг шамол электр станцияларини қуришдир.

Ушбу шамол электр станцияларини ва тегишли инфратузилмани қуриш учун майдонча Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманида барпо этилиши кўзда тутилган.

Мустақил электр энергия ишлаб чиқарувчилар Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Молия вазирлиги қошидаги Давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантириш агентлиги томонидан лойиҳада иштирок этишга таклиф қилинди.

Тендер ғолиблари ушбу лойиҳа доирасида объектларни ишлаб чиқиш, молиялаш, қуриш, уларга эгалик қилиш ва фойдаланишга иштирок этади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net