50 дан ортиқ Европа ва 200 та халқаро стандартлар олинди

10.06.2020 10:25

ТОШКЕНТ, 10 июнь. /“Дунё” АА/. “Ўзстандарт” агентлиги ва Европа стандартлаштириш ташкилоти (CEN) ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири агентлик манбасига асосланиб.

Битим билан Европа cтандартлаштириш ташкилоти (CEN)дан 54 та Европа стандартлари олинди. Шунингдек, Халқаро электротехника комиссияси (IEC)дан электротехника маҳсулотларига оид қўшимча 200 та бепул халқаро стандартларни олиш ва кенг фойдаланиш имконияти яратилди.

Қайд этиш жоиз, жорий йилнинг 19 февраль куни Халқаро электротехника комиссиясидан 74 та IEC халқаро стандартлари олинган эди.

Бу каби Европа стандартлари маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга маҳсулотларни Европа стандартларига мувофиқ ишлаб чиқариш, сифатини яхшилаш, рақобатбардошлигини ошириш ва уларни экспортга йўналтиришга имкон беради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net