250 минг евро қийматидаги «Замонавий инновацион марказлар – 2022» лойиҳаси расман иш бошлади

11.05.2021 13:49

ТОШКЕНТ, 11 май. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири ?броҳим Абдураҳмонов ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг Ўзбекистон бўйича директори Йорг Пуделка 250 минг евро қийматидаги «Замонавий инновацион марказлар – 2022» техник ёрдам лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида меморандум имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик маълумотига таяниб.

Тадбирда онлайн ва офлайн шаклларда Ўзбекистоннинг Германиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Набижон Қосимов, ?нновацион ривожланиш вазирининг маслаҳатчиси Карстен Ҳайнц, шунингдек, Ўзбекистон ва Германия технопарклари раҳбарлари, олий таълим муассасалари вакиллари иштирок этди.

Ушбу лойиҳа 3 та асосий компонентдан иборат бўлиб, у илғор Германия тажрибасига таянган ҳолда инновацион марказлар ходимлари ва инновацион тизимнинг асосий иштирокчиларининг стажировкаларини ташкил этиш, аҳолининг инновациялар тўғрисида хабардорлигини оширишни ўз ичига олади.

Таъкидланишича, мазкур лойиҳа Ўзбекистонда алоҳида соҳаларни ва инсон капитали сифатини кучайтиришда катта аҳамият касб этади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net